Тошкентдаги мебель корхонасида ёнғин содир бўлди
18 сентябрь куни соат 07:28 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Ёнғин қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 07:58 да қуршаб олиниб, соат 08:56 да батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.
Ёнғинни бартараф этиш жараёни Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи назорати остида амалга оширилган. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар