Медведев Макронни “Крокус”даги терактнинг ҳомийси деб атади
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Телеграм-каналида Франция президенти Эммануэл Макронни “Крокус Сити Холл” концерт залидаги терактга ҳомийлик қилганликда айблади.
Сиёсатчи жиноятга шериклик қилганларнинг уч тоифасини ажратади: ижрочилар, ташкилотчилар ва шериклар. Унга кўра, жиноятчилар қўлга олинган, бироқ ҳақиқий ташкилотчилар номаълумлигича қолмоқда. У жиноятга шериклар қаторида Франция президентини ҳам тилга олган.
Медведевнинг қайд этишича, Макроннинг хатти-ҳаракатлари ва риторикаси, шунингдек, Бандера режими билан операцияларига нисбатан санкциялари 22 март кунги терактга шерик бўлиши мумкин. Унинг фикрича, Макрон ва бошқа Ғарб етакчилари бу даҳшатли воқеанинг ҳомийлари.
Март ойида Медведев “Крокус Сити Холл”га ҳужум қилган террорчиларни йўқ қилиш керак, аммо бу зўравонлик актида иштирок этганларнинг барчасини аниқлаш ва жазолаш муҳимроқ, деган фикрни билдирганди.
22 март оқшомида бир гуруҳ террорчилар Красногорскдаги концерт ва рақс спорти чемпионати бўлиб ўтаётган “Крокус Сити Холл” биносига ҳужум қилди. Жиноятчилар ташриф буюрувчиларга қарата ўқ узган.
Шарҳлар