Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилига чиқди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди”, — дейилади хабарда.
Меҳнат таътили қанча вақт давом этишига аниқлик киритилмаган.
Бундан аввал Президент 2024 йил 22 апрелда меҳнат таътилига чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни бўлган, уни хорижий давлатлар, ҳукумат ва парламентлар раҳбарлари, сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакиллари, халқаро ташкилотлар етакчилари, юртимиздаги маҳаллалар аҳли ва меҳнат жамоалари ушбу кун билан табриклаган эди.
Улашиш:
Шарҳлар