МЧЖнинг материалларини ўзлаштирган собиқ менежер қўлга тушди

Фото: departament.uz

Сирдарё вилояти Сардоба туманида “И.А.” МЧЖнинг транспорт бўлими собиқ менежери М.Х. умуман ҳаракатланмаган ёки қисқа масофага ҳаракатланган автотранспорт воситаларига ёқилғи-мойлаш материаллари сарф қилинганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштирган ва тадбиркорнинг жами 943,1 млн сўмлик маҳсулотини талон-торож қилган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура департаменти матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан собиқ менежерга Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.