Bo'limsiz

Менежерликдан электрик касбига. Ўзбекистонликларнинг қанчаси офисни ишчи касбига алмаштиришга тайёр

Фото: unsplash.com

Ишчи мутахассисликлар ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Бундай маълумотларни нафақат Ўзбекистон, балки МДҲнинг аксарият давлатларининг статистика маълумотлари ҳам кўрсатмоқда. HeadHunter сўрови Ўзбекистон фуқаролари ҳозирги касбини малакали ишчи мутахассислигига ўзгартиришга қанчалик тайёр эканлигини кўрсатди.

Сўров иштирокчилари ўзларининг ҳозирги касбларидан қониқишларини 10 баллдан 5,1 баллга баҳолади. Сўровда қатнашганларнинг касбини малакали ишчи мутахассисликкка ўзгартиришга тайёр бўлганлар фоизи бутун мамлакат бўйича 47% ни ташкил қилади.

Респондентларнинг касбини ўзгартиришга тайёрлиги сабаблари:

даромаднинг ўсиши истиқболлари;

кенгроқ иш имкониятлари;

ўзингиз ёқтирган / севимли машғулотингиз билан шуғулланиш имконияти;

барқарорлик.

Респондентлар ўз касблари қайси касбга кўпроқ ўзгартириши мумкин:

қандолатчи;

тикувчи;

новвой;

ошпаз;

муҳандис;

механик;

электрик;

дурадгор;

ҳайдовчи.

Ҳозирги позициясини ўзгартиришга тайёр бўлмаган респондентларнинг 53% нинг жавобларидан биз рад этишнинг асосий сабабларини аниқладик:

даромаднинг пасайишидан қўрқиш;

янги касбни нолдан ўрганишга тайёр эмаслик;

ҳозирги касбда мартаба истиқболларининг мавжудлиги.

Ушбу обзор “HeadHunter Ўзбекистан” томонидан иш берувчилардан бўш иш ўринлари таҳлили ва HeadHunter веб-сайтида (hh.uz) жойлаштирилган даъвогарларнинг резюмелари асосида тайёрланган. Сўров hh.uz сайтида 2023 йил 3 июлдан 23 июлгача Ўзбекистондан 589 нафар даъвогар ўртасида ўтказилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.