Ўзбекистонлик мерганлар Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада 1-ўринни қўлга киритди
Туркия Республикасида 20—31 май кунлари “Энг илғор мерган жамоаси” мусобақаси ўтказилди. 11 давлатнинг 36 та жамоа иштирокидаги беллашувларда Мудофаа вазирлигининг мерганлар жамоаси ҳам муносиб қатнашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистонлик мерганлар бир нечта шартларда 5 маротаба рекорд натижаларни қайд этиб, ўзларининг юқори тайёргарликка эга эканликларини яна бир бор намоён этдилар.
Мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Шоҳсупанинг иккинчи ўрни мезбон давлат — Туркияга, учинчи поғона эса Баҳрайн жамоасига насиб этди.
Улашиш:
Шарҳлар