Meta реселлери Ўзбекистонда платформа бўйича муҳим рақамларни эълон қилди

Фото: огонь

Meta’нинг  Ўзбекистондаги расмий реселлери Admixer бугун Ўзбекистондаги Meta платформаси учун муҳим рақамлар, шунингдек, аудитория, фойдаланиладиган форматлар ва реклама бозорининг баҳоси билан ўртоқлашди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра:

Meta аудиторияси 9,1 миллион фойдаланувчини, Instagram’да эса 7,9 миллионни ташкил этади.

Meta фойдаланувчиларининг 98,7 фоизи ижтимоий тармоққа мобил қурилмалардан киришади.

Meta фойдаланувчиларининг 41 фоизи Ўзбекистон пойтахти Тошкентда истиқомат қилади.

Ўзбекистоннинг бутун реклама бозори, Admixer ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда 206 миллион долларни, digital реклама кўрсаткичи эса 100 миллион долларни ташкил қилган.

Онлайн аудитория тез ўсиб бормоқда, Meta’да фойдаланувчилар сони бир йил ичида 65% га ўсган. Бу эса Ўзбекистонда тобора кўпроқ брендлар ушбу онлайн аудиторияга мўлжал олаётганидан далолат беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.