Янги металлургия мажмуаси барпо этилади
Ҳозирги вақтда Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири 3-Мис бойитиш фабрикаси ишга тушганда йилига 1 млн тонна мис концентрати ишлаб чиқилади.
Ушбу концентратдан мис ва бошқа қимматбаҳо металларни ажратиб олиш, улардан турли хил қотишма ҳамда соф металлар ишлаб чиқариш учун Янги металлургия объектларини барпо этишни тақозо этади.
Янги металлургия мажмуасини қуриш учун мисни эритиш ва конвертерлаш бўйича энг илғор ва етакчи технологиялари ўрганиб чиқилган.
Комбинат томонидан танлаб олинган технология мис концентратидан мисни ажратиб олиш даражасини 98,4 фоизни ташкил этиши билан аҳамиятли.
Улашиш:
Шарҳлар