Риштон туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган метан қўлга тушди
Фарғона вилояти Риштон туманида фаолият юритувчи “F.M.” МЧЖнинг масъул шахслари автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасига ўрнатилган компрессор агрегатларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаган.
«Натижада АГҚШ 2,7 млн кВт. соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жами 3,6 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланди,» – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар