Расмий муносабат: «Метан заправка»ларда табиий газ нархи 3 350 сўмдан ошмаган

Фото: gazeta.uz

Бугун ижтимоий тармоқларда “метан заправка”ларда газ нархи 3 800 сўмга кўтарилгани ҳақида хабарлар эълон қилинган. Ушбу ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан зудлик билан ўрганилган.

Маълум бўлишича, бу ҳолат Фарғона шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида кузатилган.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушбу АГТКШ масъулларига тушунтириш ишлари ўтказилган ва “метан” газнинг 3 350 сўмдан сотилиши таъминланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.