Ўзбекистонда 1 августдан метан газ нархи ўзгарди
Бугун, 1 августдан “метан” газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг (3 750 сўм) амал қилиш муддати тугади, деб ёзади davletovuz ўз блогида.
Ҳукумат тарафидан 2023 йил октябрдан метан газ учун энг юқори нархлар ўрнатиб келинаётган эди.
Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, аксарият жойларда, жумладан, Тошкентда ҳали нархлар ўзгармаган. Лекин жойлардаги айрим “метан заправка”ларда нарх 3950 – 4250 сўмгача ошгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда пропан нархи кўтарилгани таъкидланмоқда. 5800-6200 сўмгача.
“Kun.uz” ёзишича, 2024 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги қарори қабул қилинганди.
Маскур қарор билан 2024 йил 1 июндан 1 августгача автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланганди. Ушбу муддат тугагани сабабли республиканинг турли ҳудудларида метан нархи 3950 сўмдан 4250 сўмгача қимматлашган.
Маълумот учун, ўтган йил сентябрда қабул қилинган ҳукумат қарорида 6 ой давомида автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида метан газ нархи 3250 сўмдан ошиб кетмаслиги белгиланганди. Ушбу давр тугаши муносабати билан 1 апрелдан бир куб метр учун максимал нарх 3250 сўмдан 3350 сўмгача оширирилиб, имтиёзли давр яна икки ойга узайтирилганди. 1 июндан эса энг баланд нархи 3750 сўм этиб белгиланиб, унинг амал қилиш муддати 31 июлгача узайтирилганди.
Шарҳлар