Қорақалпоғистонда «метан» заправка жаримага тортилди

Фото: zarnews

Қорақалпоғистон Республикаси назорат инспекцияси томонидан «Т.М.С» МЧЖ (номи ўзгартирилган)да ўтказилган текширишда автомобилларга газ тарқатиш компрессор шохобчаси томонидан 222,64 миллион сўмлик сиқилган табиий газ маҳсулоти мувофиқлик сертификатисиз реализация қилинганлиги аниқланди.

«Аниқланган ҳолатлар юзасидан МЖтКнинг 214-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 % миқдорида жарима қўллаш мақсадида иқтисодий судга киритилмоқда», – дейилади хабарда.

Шунингдек, ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулотни сертификатлаштириш юзасидан ёзма кўрсатма берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.