Метро бекатларига яқин 27 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти белгиланди

Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган ўқиш вақтлари жадвали тасдиқланди.

Унга кўра, 2024 йил 9 сентябрдан юқоридаги 27 та олий таълим маскани талабалари ушбу график асосида дарсларга қатнашади.

ОТМлар номи ва дарс бошланиш вақти тепадаги жадвалда тўлиқ кўрсатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.