Тошкентга яна 2 та замонавий метро поезди олиб келинди

Фото: uza.uz
«Тошкент метрополитени» ДУК матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Тошкент шаҳрига яна янги тўрт вагонли 2 та замонавий метро поезди олиб келинган.

Хабарга кўра, «йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади».

Жорий йилнинг май ойида ҳам яна 3 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган. Бу режавий ишлар натижасида метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.