Метрода «Қаҳрамон»лик кўрсатган фуқарога нисбатан суриштирув олиб борилмоқда
Аввалроқ, номаълум эркакнинг метрополитенда ҳожатини чиқариб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» ДУК қуйидагича муносабат билдирди:
Унга кўра, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган видео тасвир жорий йилнинг 27-сентябрь санасида содир этилган. Шундан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган бўлиб, айни вақтда белгиланган тартибда фуқарога нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар