Метрода қизчага тегажоқлик қилган эркак ушланди
Тошкент метросининг “Олмазор” метро бекатида қизчага қарши ноқонуний хатти -ҳаракатлари учун қидирувда бўлган эркак қўлга олинди. У Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган, илгари Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ва 127 (вояга етмаган шахсни жамиятга қарши хатти –ҳаракатларга жалб қилиш) моддалари бўйича судланган шахс бўлиб чиқди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.
Ҳозирги вақтда ИИВ Транспорт ва турим объектлари хавфсизлиги бошқармаси ушбу шахснинг ҳаракатларида ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан одобсиз ҳаракатлар қилиш билан боғлиқ жиноят белгиларининг мавжудлигини текширмоқда.
Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича, эркакка нисбатан 129 -модда (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатлар) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар