Бир кунда 903 мингдан кўп одам метродан фойдаланган
Тошкент шаҳрида 5 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади, рўйхатдан ўтган автотранспортлар сони эса 800 мингта. Аҳоли сонининг мунтазам ортиб бораётгани туфайли 2030 йилга келиб Ўзбекистонда жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 40 фоизга етказиш режалаштирилган.
“Жорий йил 5 март куни “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси хизматидан кун давомида 903 мингдан зиёд йўловчи фойдаланди. Бу кўрсаткич ўтган 2021 йилга нисбатан 3 баробарга, 2016 йилга нисбатан эса 6 баробарга кўп йўловчиларга хизмат кўрсатилди деган гап”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, жамоат транспортидан фойдаланишда йўловчилар учун қулай тарифларни жорий этиш ҳамда электрон тўловларни оммалаштириш мақсадида имтиёзли, бепул, кунлик, бир, уч ва олти ойлик, йиллик чекланмаган тарифлар йўлга қўйилаётганлиги айтилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар