Мева ва сабзавотлар экспорти ҳажми ошган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 150,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 251,2 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,9 мартага ёки 115,5 минг тоннага кўпайган.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари ҳиссаси 26,6 фоизи Покистонга, 26,1 фоизи Россияга, 9,1 фоизи Қозоғистонга ва 9 фоизи Хитойга тўғри келган.
2024 йилнинг январь-февраль ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 4,1 фоизини ташкил этган.
Улашиш:
Шарҳлар