МИБ ва нуронийлар аралашуви билан ажрим ёқасидаги оила ярашди
МИБнинг Марғилон шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг ижро варақасига асосан О.Ж.дан АА. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди, деб ёзмоқда ахборот хизмати.
Иш ҳужжатларига кўра, эр-хотин ҳали ёш, ўртадаги фарзанд эса ота-она меҳрига ҳали тўймаган.
«Ижро иши бўйича нафақат қарздор-ундирувчи, балки бобо-бувилар ҳам таклиф этилиб ўтказилган суҳбат, тушунтириш ишлари натижасида оила яраштирилди», – дейди МИБ Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Зилолиддин Абдумуталов.
Мажбурий ижро ҳаракатларига олиб боришга эҳтиёж қолмади, ижро ҳужжати тамомланди.
Улашиш:
Шарҳлар