“Microsoft” тизимидаги узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмади

Foto: uzairports

Uzbekistan Airports “Microsoft” тизимидаги узилишлар юзасидан муносабат билдирди. Унда келтирилишича, “Microsoft” ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмаган.

“Айни дамда барча аэродромларда учиш ва қўниш жараёнлари одатдагидек давом этмоқда. Авиакомпаниялар йўловчиларни рўйхатга олишда дастурий носозликларга дуч келган тақдирда, “Uzbekistan Airports” авиаташувчиларга ўзининг муқобил рўйхатга олиш тизимини таклиф қилишга тайёр”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ, дунё бўйлаб аэропортлар, банклар ва компаниялар Windows ишламай қолганлиги сабабли техник муаммолар юзага келгани ҳақида хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.