Йил охиригача Ўзбекистонга 250-300 минг нафар мигрантлар қайтиб келиши прогноз қилинмоқда

Фото: Kun uz

Бугунги йиғилишда Президент бандлик ва аҳоли даромади масаласи биринчи даражали аҳамиятга эга эканини яна бир бор таъкидлаб, бу борада оқсоқликка йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида барча даражадаги раҳбарларни огоҳлантирди.

Жорий йилнинг январь-март ойларида меҳнат миграциясидан 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар фуқаро қайтиб келган. Йил охиригача яна 250-300 минг нафари қайтиши прогноз қилинмоқда. Уларни ишга жойлаштириш, ижтимоий масалаларига кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланган.

Мутасаддиларга миграция бўйича ягона ахборот платформасини яратиб, “маҳалла еттилиги” тизими билан интеграция қилиш, хорижда меҳнат қилаётган ва қийин вазиятга тушиб қолган юртдошларга кўмаклашиш, қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқлар берилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.