Мигрантлар ётоқхонасига ҳужум қилган россиялик шахс 7 йилга қамалиши мумкин
2024-йил 29-июн куни эрталаб уч кишидан иборат тўда мигрантлар истиқомат қиладиган корхона ётоқхонасига бостириб кирган. Улар дўстини хафа қилганларни қидирганини иддао қилишган. Эркаклар ётоқхонага металл қувур ва автоматга ўхшаган нарса билан бостириб киришган. У ердаги нарсаларни синдириб, яшовчиларни хоналардан чиқишга мажбурлашган. Муштлашув натижасида ушбу ётоқхонада яшовчи компаниянинг икки ходими тан жароҳати олган. Мулкга етказилган зарар 59 минг рублга баҳоланган.
Павлов шаҳрида яшовчи 31 ёшли фуқаро муҳожирлар жойлашган ётоқхонада тартибсизлик қилгани ва у ерда яшовчи икки кишининг соғлиғига зарар етказгани учун етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Жиноий иш судга юборилади, деб хабар қилди Россия ИИВнинг минтақа бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати.
Икки судланувчига нисбатан жиноят иши бўйича алоҳида иш очилган. Тахминларга кўра, улар жазодан қочиш учун кейинроқ Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган. Безориларнинг учинчиси қамоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, иш аллақачон судга ўтиш учун тайёрланмоқда.
Шарҳлар