Миланда музқаймоқ сотилишига чегаралар қўйилади

Фото: Дзен

Италиянинг Милан шаҳри маъмурлари шаҳарнинг баъзи ҳудудларида ярим тундан кейин олиб кетиладиган озиқ-овқат сотишни тақиқлашни таклиф қилмоқда. Бу тақиқ музқаймоққа ҳам тегишли бўлади.

«Тақиқ дўстлик ва ўйин-кулги, аҳоли тинчлиги ва соғлиғи, шунингдек, иш билан таъминловчи савдогарлар ва тадбиркорларнинг эркин иқтисодий фаолияти ўртасидаги мувозанатни таъминлайди”, – деб тушунтирган шаҳар ҳокимининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари Марко Гранелли.

Расмийнинг таъкидлашича, ярим тундан кейин олиб кетилган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш тақиқи ҳар куни 17 майдан 4 ноябргача шаҳарнинг энг гавжум жойларида амал қилади. Кўча сотувчилари эса ҳар куни соат 20.00 дан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлади.

Бундан ташқари, бар ва ресторанлардан ҳам иш кунлари соат 00.30 дан ва дам олиш кунлари соат 1.30 дан очиқ майдонларини ёпишлари талаб қилинади.

Хабарга кўра, «музқаймоқ учун йиғилиш Италия маданиятининг “шундай ажралмас” қисми бўлиб, уни тақиқлаш эҳтимоли кўпчилик учун маъқул бўлмайди».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.