Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги камбағалликни қисқартириш соҳасида ишлашни бошлайди

Фото: LiveJournal

Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш масаласини ҳал қилиш билан шуғулланувчи ташкилот сифатида тайинланди, дея хабар беради президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев камбағалликка қарши курашиш тизимини ўзгартириш зарурлигини таъкидлаб, “Маҳалла еттилиги”да тўпланган тажриба, аҳолига кўмаклашиш учун жорий этилган банк-молия воситаларини таъкидлади.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, муаммони ҳал қилишда янгича ёндашув зарур, чунки муҳтожлар барқарор даромад манбаи билан таъминланмаса, яна ижтимоий ёрдамга мурожаат қилаверади.

2023 йил ёзида ташкил этилган Миллий ижтимоий ҳимоя агентлигининг республика бўйлаб филиаллари, туман ва шаҳарларда ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари мавжуд. 2020 йил январь ойида Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш Ўзбекистоннинг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.