Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади

Foto: kun.uz

“Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-345-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар Миллий малака тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

  • Миллий малака тизимининг норматив-ҳуқуқий, институционал ва услубий асосларини такомиллаштириш;
  • норасмий ва информал орттирилган кўникма ва малакаларни тан олиш (“Recognition of Prior Learning”) тизимини жорий қилиш;
  • кўникмаларни прогнозлаштириш (“skills anticipation”), кўникмаларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш (“скиллс неедс аналйсис”), кўникмалар билан боғлиқ камчиликларни ўрганиш (“skills gap analysis”) воситалари ва методологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

“Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади.

2025 йил 1 февралгача Институтда Миллий малака тизимини ривожлантириш бўйича малака ошириш курслари йўлга қўйилади.

2025 йил 1 ноябргача Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.

2026 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажриба асосида 1800 та касбни қамраб олувчи касбий стандартлар ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.