Миллий Олимпия қўмитаси: Сузувчиларнинг лицензиясини чақиртириб олиш сабаблари Олимпиададан кейин кўриб чиқилади
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси натижалар бузиб кўрсатилиши бўйича айбловлар сабабли Токио Олимпиадасига боролмайдиган сузувчилар билан боғлиқ вазиятни бартараф этиш учун халқаро ҳуқуқшуносларни жалб қилди. Бу ҳақда “Спутник” нашри ёзади.
Японияга республика шарафини ҳимоя қилиш учун борадиганларнинг якуний рўйхатига фақат иккита спортчи тушди – бу Наталья Критинина ва Хуршид Турсунов. Стартгача жуда кам вақт қолмоқда, шу боис янги лицензиялар бўлмаслиги аниқ бўлиб қолди. Ҳатто интизомий жазо сифатида уларни ҳам лицензиядан маҳрум қилишлари мумкин деган хавф-хатарлар бўлганди.
«Ҳозир ҳуқуқшуносларимиз Токиода ишламоқда ва объектив манзарага эга бўлиш учун юз берган воқеанинг барча ҳолатларига аниқлик киритмоқда. Биз ушбу масала бўйича бой тажрибага эга халқаро ҳуқуқшунослар билан ҳамкорлик қиляпмиз. Ҳа, Халқаро сузиш федерацияси (FINA) ҳақиқатдан ҳам мусобақа натижаларини бекор қилди. Ўзбекистон сузиш федерацияси нодавлат ва нотижорат (ННТ) ташкилоти бўлгани боис биз бевосита улардан бирор нарса талаб қилишга ҳуқуқимиз йўқ. Якуний қарор Токио Олимпиадасидан кейин қабул қилинади. Ҳозир бутун эътибор Ўйинларга тайёргарликка қаратилмоқда. Нима бўлган бўлса, бўлди, ушбу воқеани муҳокама қилиб, йилнинг энг муҳим старти – Токио-2020 га тайёргарликда хатоликка йўл қўймаслик зарур», — дея изоҳлади вазиятни МОҚ матбуот хизматининг раҳбари Зафар Имомхўжаев.
У қолган барча масалалар, шу жумладан учта лицензиянинг чақиртириб олиниши ҳам, Олимпиададан кейин батафсил кўриб чиқилади.
Қайд этиб ўтамиз, хорижий спортчилардан бири Тошкентдаги саралаш турнири пайтида натижалар бузиб кўрсатилганидан шикоят қилганидан кейин юз берган. У Ўзбекистон вакиллари учун малакавий сузишларда гўёки вақтни нотўғри қайд қилишганини кўрсатган. Текширув натижаларига кўра, бир нечта сузувчи Токио ўйинларида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Шарҳлар