Миллий симфоник оркестри фаолияти қўллаб-қувватланади

Жорий йил 22-ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъатидан аҳолини янада кенгроқ баҳраманд этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида бу соҳани янада такомиллаштириш чоралари ҳақида фикр юритилган. Бу ҳақида Ҳуқуқий ахборот канали хабар ёзмоқда.

Ўзбекистон давлат филармонияси Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 2025 йил 1 январдан бошлаб, оркестрнинг:

  • бадиий-раҳбар ходимлари учун – 4,0 коэффициентга;
  • олий ва биринчи тоифали артистлари учун – 1,17 коэффициентдан 4,0 коэффициентга;
  • иккинчи тоифали ва тоифасиз артистлари учун – 1,17 коэффициентдан 3,0 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланди.

Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ўз ходимларини миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъати асарлари билан таништириши учун чипталар ва абонементлар сотиб олиш амалиёти йўлга қўйилади. Шунингдек, тажрибали дирижёрлар ва оркестр ижрочиларининг маҳорат мактаблари фаолиятини шакллантирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.