Ҳар шанба ўзбек телеканалларида фақат миллий фильмлар намойиш этилади

Фото: yuz.uz

Ренессанс кино уйида Президент ташаббуси билан «Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз» шиори остида Республикадаги телеканалларда ҳафтанинг бир кунини «Миллий кино куни» сифатида белгилаш ҳамда миллий фильмлар намойишини йўлга қўйиш мақсадида анжуман бўлиб ўтди.

Анжуман давомида Президентнинг “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини яна-да такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони асосида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, миллий маданият ва қадриятларни асраш, келгуси авлодларга бус-бутун етказиш, ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида давлат буюртмасига асосан яратилган миллий фильмлар намойишини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра, ҳафтанинг ҳар шанба куни «Миллий кино куни» этиб белгиланди. Бу кунда давлат ва нодавлат телеканалларда фақат миллий фильмлар намойиш қилинади.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.