Минбарларсиз тарғибот учрашуви

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова хоразмлик сайловчилар билан партия Сайловолди дастуридаги ғоя ва мақсадларни батафсил тушунтириш мақсадида анъанавий минбарлардан воз кечиб, ноодатий форматда учрашув ўтказди.

Хоразмлик ёшлар, аёл-қизлар ва нуронийлар билан ҳар бир даврадаги самимий суҳбатлар давомида партиянинг кейинги беш йиллик мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритилди. Робахон Маҳмудова сайловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини диққат билан тинглаб, ўзаро фикр алмашди. Бу нафақат партия дастурини тушунтириш, балки аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларини англаш имкониятини берди.

«Шунингдек, партия етакчиси тарихий шаҳарнинг кўчаларида маҳаллий аҳоли билан бирга сайр қилди. Шаҳарнинг бой мероси, маданияти ва анъаналари билан танишиб, ҳунармандлар ва тадбиркорлар билан учрашди», – дейилади хабарда.

Бу ноодатий тарғибот учрашуви Хоразм вилояти аҳолиси томонидан илиқ қарши олинди. Фуқаролар партия етакчисининг очиқлиги ва самимиятидан мамнун бўлиб, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдиришди.

Учрашув якунида “Бугунги мулоқотларимиз биз учун жуда муҳим. Сизларнинг фикр ва таклифларингиз партиямизнинг келгуси фаолиятига ижобий таъсир этади. Биз биргаликда адолатли ва фаровон жамият қуришга интиламиз», – дея таъкидлади Сиёсий Кенгаш раиси.

Бундай учрашувлар партиянинг халққа яқинлиги ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга бўлган интилишини намоён этмоқда. Хоразм вилоятидаги ушбу ташаббус бошқа ҳудудларда ҳам давом этиши режалаштирилган.

*Реклама ҳуқуқи асосида

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.