Мини-тракторларни етти йилда тўлаш шарти билан лизинг асосида олса бўлади

Якка тартибдаги тадбиркор шаклидаги “Томорқа хизматлари”га 1 тадан мини-тракторларни етти йилда тўлаш шарти билан лизинг асосида етказиб бериш йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда АОКАда «Ўзагролизинг” АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзагролизинг” АЖ ўртасида уч томонлама қайта кредитлаш битими имзоланди ва 30 млн. долларлик Жаҳон банки кредит линияси очилди.

Ушбу кредит линияси ҳисобидан дастлабки 52 дона юқори унумли техникаларни молиялаштиришга рухсат берилиб, 46,7 млрд.сўмлик маблағлар техника ишлаб чиқарувчиларга тўлаб берилди.

Ҳозирги кунда республикада ишлаб чиқарилган ва зарур сертификатга эга бўлган ҳар қандай қишлоқ хўжалиги техникасини 10 йилгача муддатга, лизинг маржаси 19 фоиздан ошмаган ҳолда лизинг асосида етказиб бериш имконияти бор.

Қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга олиш бўйича мурожаатлар 3 кун ичида кўриб чиқилиб, техникалар қисқа муддатларда етказиб берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.