Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга тушди

Источник: Vladimir Solomianyi/unsplash.com

Миришкор туман ҳокимининг маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Яхшиев 50 минг доллар пора олаётган пайтда қўлга олинди. Маълум бўлишича, амалдор 80 минг доллар эвазига фуқарога ер участкаси олиб беришни ваъда қилган. Бу ҳақда “Новости Кашкадарьи” нашри ёзади.

Ҳоким ўринбосарига қарши Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумондор процессуал тартибда қўлга олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.