Мирободда 24/7 соат ишлайдиган кўча қурилмоқда
Тарас Шевченко кўчасининг 800 метр узунлигида жойлашган ушбу замонавий кўчада кафе, ресторан, қандолатхона ва қаҳвахоналар 24/7 иш режимида ишлай бошлайди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қурилиш ишлари жадал олиб борилаётган ҳудудда пиёдалар йўлаклари, велойўлаклар, болалар ўйини майдончалари ва кўргазмали саҳна ҳам қурилади.
Қурилиш ишлари сентябр ойининг иккинчи ярмида якунланиши режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар