Мирободда собиқ бош ҳисобчи тадбиркорларнинг 951 млн сўм пулларини қўлга киритгани аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “В.Ф.”, «В.И.» ва «В.В.» МЧЖларнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Х.Г. ушбу корхоналарнинг раҳбарлари А.И. ва I.D.ning хабардорлигисиз жами 951 млн сўм пулларини ўзига тегишли банк пластик картасига ўтказиб олиб, ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар