Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раисига ҳамдардлик билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Хитойнинг Ганьсу ва Цинхай музофотларида зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беряпти.

«Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади», – дейилади хабарда. 

Аввалроқ, Хитойнинг марказий қисмида содир бўлган зилзила оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлгани тўғрисида ёзгандик. Бундай маълумотлар 19 декабр, сешанба куни «Синхуа» агентлиги ва мамлакат марказий телевидениеси томонидан маълум қилинганди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.