Мирзиёев Қозонга амалий ташрифини якунлади ва Тошкентга қайтди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозонга амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтди. Уни аэропортда Татаристон раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Мирзиёев “БРИКС плюс” саммитида нутқ сўзлагани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
У ўз нутқида можаролар кучайиши, иқтисодий тенгсизлик ва протекционизм каби глобал муаммоларга қарши курашишда ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.
Мирзиёев БРИКСнинг тенг ҳуқуқлилик ва суверенитетни ҳурмат қилишга асосланган ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ролини қайд этиб, глобал институтлар ислоҳотини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, у Жануб ва Шимол мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Татаристоннинг «Дуслик» ордени билан тақдирланди.
Шарҳлар