Мирзиёев Путин билан телефон суҳбатини ўтказди
24 июнь куни Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Президент Доғистонда содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди, ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия ва далда сўзларини билдирди.
Ўзбекистон Президенти бу ғайриинсоний зўравонликни қатъий қоралади ҳамда хавфсизлик соҳасидаги умумий таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмалар ўртасидаги фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди, — дейилади хабарда.
Шунингдек, 26-28 май кунлари Россия Федерацияси президентининг Ўзбекистонга тарихий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Келгусидаги, шу жумладан кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Шарҳлар