Мирзиёев расмий ташриф билан Туркияга боради
Ўзбекистон президенти Туркия президентининг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.
“ Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат, «яшил» энергетика, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда, шу жумладан давлат-хусусий шериклик дастури доирасида кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади”, – дея қайд этилади президент матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Туркия Президентлари икки мамлакат етакчи корхоналари ва компаниялари раҳбарлари билан биринчи қўшма учрашувини ўтказадилар.
Шарҳлар