Мирзиёев Саудия Арабистони билан инвестицион ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Фото: president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдга ташрифи доирасида Саудия Арабистонининг инвестициялар вазири Холид ал-Фолиҳ билан учрашди. Учрашувда янги сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ва мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш режалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик фаол ривожланаётгани, товар айирбошлаш ва авиақатновлар сони ортиб бораётгани таъкидланди. Йил охиригача Саудия Арабистонидан 2,5 миллиард долларга яқин сармоя жалб этилиши кутилмоқда.

Яшил энергия, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмани модернизация қилиш соҳасидаги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.