Мирзиёев ва Тоқаев Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
«Суҳбатда давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, республикадаги ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар. Ўзбекистон етакчиси Қозоғистоннинг биродар халқи ва раҳбариятини уларнинг мамлакат барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади», – деб ёзади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.
Бутун Қозоғистон бўйлаб намойишлар натижасида 1 мингдан киши жабрланган. 400 киши касалхонага ётқизилган, 62 киши реанимацияда.
Қозоғистон президенти КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу шартноманинг 4-моддасига мувофиқ Коллектив хавфсизлик кенгаши Қозоғистонга мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш мақсадида чекланган муддатга КХШТнинг тинчликпарвар кучларини юбориш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Никол Пашинян маълум қилган.
Шарҳлар