Шавкат Мирзиёев БАА етакчисини туғилган куни билан қутлади

Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 11 март куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди, деб ёзяпти давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

«Давлат раҳбари Президент Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённи таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, фаолиятида катта муваффақиятлар, дўст Амирликлар халқига тинчлик-осоийшталик ва равниқ тилади. Икки мамлакат етакчилари бутун мусулмон олами учун муқаддас бўлган муборак Рамазон ойининг бошлангани билан ҳам бир-бирини самимий табрикладилар», – дейилади хабарда.

Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик бугунги кунда юксак даражага чиққани катта мамнуният билан қайд этилди.

2023 йил якунига кўра ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ошди. Ўзбекистонда Амирликлар сармояси иштирокида 300 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, қўшма лойиҳалар портфели 4 миллиард доллардан ошди. Бундан ташқари, юқори технологиялар, энергетика, геология, қишлоқ хўжалиги, туризм, IT, инфратузилма, логистика ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Томонлар амалий ҳамкорликни барча йўналишларда фаоллаштиришга тайёр эканини тасдиқладилар. Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.