Шавкат Мирзиёев Москва вилоятида содир бўлган фожиа бўйича Путинга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл” концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беряпти.

Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.