Мирзиёев ва Тожикстон раҳбари ўртасида икки томонлама учрашувлар ўтказилмоқда
Душанбедаги “Қасри Миллат” қароргоҳида давлат ташрифи билан Тожикистонга келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беряпти.
«Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар. Биргаликда суратга тушилди», – дейилади хабарда.
Айни пайтда давлат раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар