Мирзо Улуғбек туманида скутер, Spark ва Tracker иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди
Жорий йилнинг 26-октабр куни соат 14:50 ларда Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчасида ҳайдовчи 2005 йилда туғилган И.Х. бошқарувида бўлган скутер, ҳайдовчи 1985-йилда туғилган Н.К. бошқарувида бўлган Spark русумли транспорт воситаси ва ҳайдовчи 1992-йилда туғилган У.А. бошқарувида бўлган Tracker русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз.
Шарҳлар