Мирзо Улуғбекда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Foto:

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумот берди. Унга кўра, бугун соат 16:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик Шох – Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида бир йўналишда ҳаракатланиб келган ҳайдовчилар;

1958-йилда туғилган Т.Р. бошқарувидаги “ҲОНГИ ЭҚМ 5” русумли транспорт воситаси,

1994-йилда туғилган С.А. бошқарувидаги «COBALT» русумли транспорт воситаси,

1988-йилда туғилган Х.У. бошқарувидаги “ТРАСКEР2” русумли транспорт воситаси,

1998-йилда туғилган С.А. бошқарувида бўлган “NEXIA 3” русумли транспорт воситаси ҳамда 1982-йилда туғилган Т.М. бошқарувида бўлган «ОНИХ» русумли транспорт воситалари оралиқ масофага амал қилмасдан тўқнашув содир этганлар. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.