Бугун Россия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
Жорий йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби маълум қилди.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш, Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда бошқа объектларга ташриф буюриш кўзда тутилган.
Улашиш:
Шарҳлар