Мисрдаги халқаро танловда қўлга киритилган совринлар сони бўйича ўзбекистонлик болалар етакчилик қилмоқда

Фото: ИА "Дунё"

Қоҳира марказидаги Опера мажмуасида “Миср дунё болалари нигоҳида – 2023” халқаро расмлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақа Миср Олий маданият кенгаши томонидан ушбу мамлакат Маданият вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Маросимда ўндан ортиқ давлат, жумладан, Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди, дея хабар беради «Дунё» АА.

Саҳнадаги чиқишлар, миллий рақс ва мусиқа чиқишларидан сўнг ёш ижодкорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Миср Олий маданият кенгаши бош котиби, профессор Хишам Азмий танлов иштирокчиларига миннатдорлик билдириб, бу йилги тадбирда энг кўп совринларни ўзбекистонлик болалар қўлга киритганини маълум қилди.

Ёш юртдошларимиз медаллар ва тегишли сертификатлар, журнал ва китоблар билан тақдирланди:

  • Мадина Турсунова, олтин
  • Оятилло Абдужабборов, олтин
  • Анастасия Проскурякова, олтин
  • Робия Мирзаева, кумуш
  • Анасхон Муҳаммадалиев, кумуш
  • Сарвиноз Абдуқодирова, сертификат
  • Шодиёна Қўлдошева, сертификат
  • Гулчеҳра Шарипова, сертификат
  • Ҳуррият Маматқодирова, сертификат
  • Сардор Маҳмудов, сертификат
  • Жаҳонгир Турғунов, сертификат
  • Диёр Усубжанов, сертификат
  • Жамшид Валижанов, сертификат
  • Шаҳноза Ғуломова, сертификат
  • Ҳуснигул Махмуджонова, сертификат
  • Шахбоз Мирзажонов, сертификат.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.