Мисрдан гепатитга қарши дориларнинг тўртинчи партияси келтирилди

Фото: ССВ

Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши “Sofosbuvir-400mg” дори воситасининг жорий йилдаги тўртинчи партияси Тошкентга етказилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар беряпти.

“Жами 6720 донадан иборат мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланиши белгиланган”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Миср ҳукумати 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларилик жами 800 минг дона “Даклатасвир”, Софосбувир” ҳамда “Энтекавир” дори воситаларини юртимизга беғараз кўмак сифатида тақдим этишни режалаштирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.