Мобил алоқа хизматлари сифатига салбий таъсир кўрсатаётган 387 та ноқонуний қурилмалар аниқланди
Аҳолига кўрсатилаётган мобил алоқа хизматлари сифатига салбий таъсир ўтказаётган 387 та ноқонуний фойдаланилаётган қурилмалар фаолиятига чек қўйилди, деб хабар бермоқда “Ўзкомназорат” инспекцияси ахборот хизмати.
- Соҳага оид қонун ва норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 30 890 та назорат тадбирлари ва 477 та объектларда ўрганиш ва 30 413 та мониторинг тадбирлари ташкил этилган.
- Назорат тадбирлари давомида 13 711 та камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича 244 та кўрсатма, 108 та тақдимнома, 1179 та огоҳлантириш хатлари ва 243 та хулоса ва таклифлар чиқарилиши натижасида, 10 мингдан ортиқ камчилик бартараф этилган.
- Қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйган 131 нафар шахсга, жумладан 68 нафар жисмоний ва 63 нафар юридик шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган.
- Ўтган 6 ой давомида Инспекцияга соҳага оид 5 231 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 92,6 фоизи, яъни 4 677 таси ижобий ҳал этилган.
- Маҳаллаларда ташкил этилган 83 та сайёр қабулларда 337 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, 308 таси ўзининг ижобий ечимини топган.
- Соҳа ва тармоқларни рақамлаштиришга оид белгиланган 1 200 дан ортиқ лойиҳалар ижроси мониторинг қилиниб, аниқланган камчиликлар бўйича вазирик ва идораларга 242 та огоҳлантириш берилиб, 18 та ташкилотларда ўрганиш ўтказилган.
Улашиш:
Шарҳлар