Ўзбекистонда “заправка”ларда газ бор-йўқлигини кузатиш учун мобил илова ишга туширилади
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини назорат қилиш учун мобил илова ишга туширилишини маълум қилди.
У қишки даврда автомобиль эгаларига ёрдам бериши кутилаётган янги лойиҳа ҳақида эълон қилди. Энди реал вақт режимида газ қуйиш шохобчалари ишини ва уларда газ бор-йўқлигини кузатиб бориш мумкин бўлади. Бунинг учун мобил илова ишга туширилади.
Унинг сўзларига кўра, ушбу тизим бутун мамлакат бўйлаб 1200 та автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларини қамраб олади. Фойдаланувчилар нафақат газ бор-йўқлиги ҳақида, балки муайян шохобчага қачон газ келиши ҳақида ҳам маълумот олиши мумкин бўлади.
Улашиш:
Шарҳлар