Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида 12 поғона кўтарилди
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида ўтган ойда 12 поғона кўтарилди, 2020 йилга нисбатан эса 56 поғона кўтарилди. Бу ҳақда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
“Яъни аҳоли ўсиши ва нархлар сақланган ҳолда кўпроқ мобиль интернетга эга тарифлар кўпайиб, тармоққа талаб кундан-кунга ортишига қарамай, ўртача тезликни ошириш бўйича операторлар рейтингдаги бошқа кўпгина давлатлардагидан кўра кўпроқ ҳаракат қилишмоқда. Албатта бу хали етарли эмас, интернет тезлигини ва сифатини ошириш бўйича операторларимиз янада кўпроқ ҳаракат қилишлари зарур”, — деб ёзади вазир.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил апрель ойида Ўзбекистон “Speedtest Global Index”нинг мобил интернет тезлиги рейтингида 88-ўринни эгаллаган эди.
Шарҳлар